Роналдунинг "Ан-Насср"даги келажаги борасида йиғилиш ўтказилди
"Ан-Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб раҳбарияти билан жамоадаги келажаги ҳақида йиғилиш ўтказди.
Томонлар португалиялик футболчининг шартномасини узайтириш бўйича мунозараларни бошлашди. Бу ҳақида журналист Николо Скира хабар берди.
Қайд этилишича, Роналду 2026 йилги Жахон чемпионатида иштирок этишни режалаштираётгани учун ўйин амалиётига муҳтож. Томонлар яқин орада амалдаги шартнома муддатини узайтириш бўйича келишувга эришилишига ишонч билдиришмоқда.
Маълумот учун, Роналдунинг Саудия Арабистони жамоаси билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди.
Фикрлар