Роналдунинг асосий муаммоси – бу Месси!

Криштиану Роналду билан бир пайтлар “Манчестер Юнайтед”да бирга ўйнаган Антонио Валенсия португалиялик ҳужумчининг асосий муаммоси Лионель Месси бўлганини айтди.

- Ҳар икки футболчи ўзаро рақобатлашган даврда Роналдунинг асосийси муаммоси Лионель Месси эди.

Мен олдиндаги жаҳон чемпионатида Лео муваффақият қозонишига умид қиламан. Чунки бўлажак мундиал аргентиналик юлдуз учун охиргиси. Лео Аргентина мухлисларига ғалаба тақдим қилишини хоҳлайман, - деди Антонио Валенсия.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси фаолияти давомида энг зўр футболчига бериладиган "Олтин тўп"ни етти маротаба қўлга киритган бўлса, Криштиану Роналду беш бор шу совринга лойиқ топилган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!