Роналдунинг боши қотган. Рафиқаси Мадридга, онаси эса Португалияга қайтмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкинлигига оилавий сабаблар ҳам бор
“Diario Sport” нашри хабарига кўра, ҳужумчининг рафиқаси Жоржина ўзи катта бўлган Испанияга қайтишни истамоқда ва Мадрид шаҳри унинг рўйхатида биринчи ўринда турибди. Роналдунинг ўзи ҳам "Реал" Мадридга қайтишни исташини яширмади, аммо пойтахт клубидаги ҳозирги вазиятни ҳисобга олсак, трансфернинг амалга ошиши даргумон.
Яна бир даъвогар “Атлетико” ҳисобланади. Футболчи Диего Симеоне жамоаси билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди, аммо якунда бу миш-мишлар ҳам ўзини оқламади.
Айни пайтда ҳужумчининг онаси Долорес Авейро ўғлининг Португалиянинг “Спортинг” клубига қайтишини орзу қилишини айтди. "Манчестер Юнайтед"дан фарқли ўлароқ, "Спортинг" Роналдуга Чемпионлар лигаси иштирок этиш имкониятини бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду инглиз клубида ўйнашни истамаслигини ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар