
Роналдунинг дубли жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди
Италия А Серияси 2-туридан ўрин олган "Рома" - "Ювентус" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Эътиборлиси, туринликлар Рабьо қизил карточка олиб майдонни тарк этаётганда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраётган эди. Аммо Роналдунинг голи уларга 1 очко тақдим этди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'
Фработта сариқ карточка ишлаб олишга ҳам улгурди.
- 85'
Кулусевски ўрнига Фработта майдонга тушди.
- 83'
Римликларнинг бурчак зарбаси ҳам ноаниқ чиқди.
- 82'
Диаваранинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
- 81'
Римликлар ҳужумда қоидани бузди.
- 79'
Ҳужумлар якуний зарбаларгача етиб бормаяпти.
- 75'
Ўйинда темп анча тушиб кетди. Жамоалар вазият яратишмаяпти.
- 72'
Пеллегрини ўрнига Диавара майдонга тушди.
- 69'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роналду баланд сакраб, боши билан дарвозага жойлади.
- 68'
Бруно Перез Верету ўрнига майдонга тушди.
- 64'
Жеконинг зарбаси ноаниқ.
- 62'
Рабьо иккинчи сариқ карточка олдидан майдонни тарк этмоқда.
- 58'
Мората ўрнига Дуглас Коста, МакКенни ўрнига эса Артур майдонга тушди.
- 57'
Роналдунинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 56'
Жеко жарима майдони ичида хотиржам тўп билан муомала қилди. Зарба эса дарвоза устунига тегди.
- 54'
Пеллегрини сариқ карточка ишлаб олди.
- 51'
Педронинг олис масофадан берган зарбаси кучли ва аниқ чиқди. Шеснидан сейв.
- 48'
Римликлар хотиржам тўпни назорат қилмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Рома" дарҳол жавоб қайтарди. Веретудан дубль.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роналдунинг пенальтидан тепган тўпи идеал чиқди.
- 43'
Роналду пенальти ишлади. У тепган тўп ҳимоядагилардан бирининг қўлига тегди.
- 39'
Верету тиббий ёрдам олмоқда.
- 36'
Кумбулла сариқ карточка олди.
- 33'
"Ювентус"нинг навбатдаги ҳужумининг якуни ҳам ноаниқ зарба бўлди.
- 31'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Верету ҳисобни очди. Шесни деярли тўпни қайтаришга эришганди.
- 30'
Рабьо тўпни жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади. Пенальти. Сариқ карточка.
- 25'
Жамоалар қарама-қарши ҳужумлар уюштиришдан тўхтамаяпти.
- 22'
Бурчакдан узатилган тўпни римлик ҳимоячилар қайтаришга эришди.
- 20'
"Юве"нинг ҳужумлари ҳам кўпайиб қолди.
- 17'
Ўйин майдон марказида кечмоқда. "Рома" кичик устунликка эга.
- 14'
"Рома"нинг яна бир ҳужуми бартараф этилди.
- 12'
Мхитарян дастлабки хавфли зарбани берди. Бирга-бир вазиятдан берилган зарбани Шесни қайтарди.
- 10'
Данило Спинаццолага имконият бермади.
- 6'
Ремзи учрашувдаги биринчи зарба муаллифига айланди. Аммо сал аввал офсайд юўлган эди.
- 4'
"Юве" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.
- 2'
"Рома" дастлабки дақиқалардан ҳужумга ўтмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
А Серия мадҳияси янграмоқда.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.
Фикрлар