Роналдунинг голи бекор қилинган учрашувда "Ювентус" "Интер"ни мағлубиятга учратди

Италия чемпионати 7-туридан ўрин олган "Интер" - "Ювентус" учрашуви якунланди. Турнинг марказий қарама-қаршилиги анча муросасиз руҳда кечди.

Дастлаб Пауло Дибала ҳисобни очди. Кейин эса миланликлар вакили Лаутаро Мартинес пенальтидан гол уриб, мувозанатни тиклади.

Кейинроқ Криштиану Роналду дарвозани ишғол этганди. Бироқ ҳакамлар гол ўйиндан ташқари ҳолатда урилди деб топишди.

80-дақиқада Гонсало Игуаин жарима майдони ичидан дарвозани ишғол этиб, туринликларнинг ғалабасини таъминлади.

"Интер" - "Ювентус" 1:2

Голлар: Дибала 4, Мартинес пенальти 18, Игуаин 80

"Интер": Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, де Врей, Асамоа, Барелла, Брозович, Сенси (Весино, 34), Годин (Бастони, 54), Лукаку, Мартинес (Политано, 78).

"Ювентус": Шченсны, Бонуччи, Алекс Сандро, де Лигт, Матюиди, Куадрадо, Пьянич, Хедира (Бентанкур, 62), Бернардески (Игуаин, 62), Дибала (Жан, 71), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Алекс Сандро (13), Жан (84), Пьянич (85), Весино (88), Барелла (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!