Роналдунинг голли серияси бузилди

  • 10 апрель, 2023, 13:30
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистони чемпионатининг 23-тури доирасида "Ан-Наср" ва "Ал-Фейҳа" клуби билан учрашди. Баҳс 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Шу тариқа португалиялик Криштиану Роналдунинг голли серияси бузилди. Бунгача 38 ёшли ҳужумчи кетма-кет 4 та ўйинда 7 бора рақиблари дарвозасига йўл топишни уддалаганди. 

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Криштиану 10 та учрашувда 11 та гол урди ва 2 та самарали узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!