Роналдунинг жаҳли чиқди!
Аввалроқ, "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия доирасидаги "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг футболкасини ерга улоқтиргани ҳақида ёзган эдик.
"La Gazetta Delo Sport" нашрининг хабарига кўра, Роналду "Юве"нинг айни дамдаги даражасидан қониқмаяпти. Португалиялик ҳужумчи кечаги учрашувдан сўнг, кийим алмаштириш хонасига кирган ва мушт билан деворни урган. Қолаверса, Криштиану ҳеч ким билан гаплашмаган, душ қабул қилгач, уйга жўнаб кетган.
Маълумотларга қараганда, 36 ёшли футболчи мавсум сўнгида туринликлар сафини тарк этмоқчи. Аввалроқ, Роналду "Реал"га қайтиши тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Жорий мавсум ҳужумчи 27та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол урган ҳамда 2та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар