Роналдунинг жамоаси яна бир супер трансферни амалга ошириш арафасида

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради.

"Шаҳарликлар" Криштиану Роналду ўйнайдиган "Ан-Наср" клубининг 29 ёшли испаниялик футболчи борасидаги таклифини қабул қилишди. Ляпортнинг ўзи ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга тайёр.

Маълумот учун, Эмерик "Манчетер Сити"да 2018 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Бу вақт ичида у клуб билан 13 та соврин, жумладан Чемпионлар лигаси ва 5 та Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди.

Футболчи ўтган мавсум АПЛда атиги 12 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!