Роналдунинг нозик нуқтаси бор

Айни пайтда “Лацио”ни бошқараётган Маурицио Сарри “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Португалиялик юлдуз “Ювентус”да италиялик мураббий қўл остида тўп тепган.

- Роналду менинг қўл остимда ўйнаган мавсум унинг Италиядаги фаолиятидаги энг самарали давр бўлди. Мен уни ҳужум марказида ўйнашга тайёрлаган эдим. Лекин бундан фақат айрим ҳолатлардагина фойдаландик. Чунки Роналду марказда ўйнашни ёқтирмайди.

Биз Криштиану Роналду қанотда ўйнаб, бир мавсумда 35-40 та гол уришини инобатга олишимиз керак. Бу иш бераётган усул ҳисобланади, - деди Маурицио Сарри.

Криштиану Сарри қўл остида 2019-2020 йилги мавсумда А Серияда 37 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 31 маротаба ишғол қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!