Роналдунинг опаси унинг четлатилиши ҳақида: Укамни синдиришмоқчи

“Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру  “Валенсия”га (2:0) қарши баҳсда укасининг майдондан четлатилиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу футбол оммаси учун шармандали ҳолат. Лекин, барибир адолат қарор топади. Улар укамни синдиришмоқчи, бироқ Худо ҳаммасини кўриб турибди. Бу кўз ёшлар учун ҳали жазосини олишди”, - дейди Катя Авейру.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ушбу ўйинда кўрсатилган қизил карточкадан сўнг кўз ёшларини тийиб тура олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!