Роналдунинг "отнинг калласидек" маошини ким тўлайди?

 Биламизки, Роналду ҳозирда дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади.Португалиялик футболчи "Ан-Наср"да йилига тахминан 175 миллион фунт (200 миллион евро) олади.

"The Athletic" нашри хабарига кўра, "Ан-Наср”нинг ўзи бу сумманинг атиги 10 фоизини тўлайди. Қолган 90 фоиз Саудия Арабистони бюджети ҳисобидан қопланади.

"Бу футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири билан ёнма-ён бўлиш имкониятидир. Бу бизнинг клубимиз, Саудия Арабистони ва бутун минтақа учун тарихий лаҳзадир", - деди риёдликлар манбаси.

Саудия Арабистони футбол федерацияси бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортди.

37 ёшли португалиялик Ар-Риёд клуби сафида ўтказилган 2 та ўйинда майдонга тушиб, сермаҳсул ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!