Роналдунинг Рангник билан муносабатлари таранглашди
Криштиану Роналду бош мураббий Ральф Рангникнинг савияси “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга тўҳри келмаслигини айтди.
AS нашрининг хабар беришича, футболчи ва мураббий ўртасидаги муносабатлар анча таранглашган. Португалиялик юлдуз германиялик мураббийнинг иш услубини танқид қилмоқда. Рангник эса Криштиану кўрсатаётган ўйин ва натижаларидан қониқмаяпти.
Бундан ташқари, жамоанинг етакчи ўйинчилари ҳам Ральф Рангникнинг иш услуби ва жамоадаги сиёсатини маъқулламаяпти.
Жамоанинг ички муҳити Роналдунинг самарадорлигига таъсир ўтказяпти. Португалиялик тўпурар кетма-кет олти учрашувдан бери рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти. Жорий мавсумда премьер-лигада 20 та учрашувда қатнашган футболчи саккизта тўп киритиб, учта голли пас узатди.
Фикрлар