Роналдунинг ёнига зўр ҳужумчи келмоқда

“Ювентус” раҳбарияти “Сан-Паулу” ҳужумчиси Бренер Соазу да Сильва учун курашга қўшилди ва уни ёзда Туринга олиб келмоқчи.

Бразилия клуби таркибида уч йил олдин дебютини нишонлаган де Сильва ҳозир жамоанинг асосий ҳужумчиси ҳисобланади.

Унинг шартномаси трансфер суммаси 50 миллион еврога тенглаштирилган. Бироқ, ковид пандемияси туфайли нарх анча пасайган. Гарчи Transfermarkt портали ҳужумчини 1,3 миллион еврога баҳолаган бўлса-да, бразилияликлар ба нархдан ўн баравар юқори суммани сўрамоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)