Роналдунинг
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Криштиану Роналду ўзига Туриндан уй изламоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 33 ёшли португалиялик футболчи ўз вакилларига “Ювентус” клуби жойлашган Турин шаҳридан уй қидиришни сўраган.

Айтиш лозимки, сўнгги кунларда Роналдунинг “Ювентус”га кўчиб ўтиши борасида турли хабарлар тарқалди. Баъзиларнинг фикрича эса бу футболчининг агенти Жорже Мендешнинг навбатдаги ҳийласи бўлиши мумкин.

Гап шундаки, тажрибали агент айни шу йўл орқали “Реал”нинг мижозига янги шартнома таклиф қилишини режалаштирмоқда.