Роналдусиз "Ювентус" кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлди

  • 11 сентября, 2021, 22:57
  • Karim Xudayqulov
  • 3
  • Футбол
CHERY AUTO

Италия А Серияси 3-туридан ўрин олган "Наполи" - "Ювентус" учрашуви ўз якунига етди. Қизиқарли кечган баҳсда туринликлар рақибга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Tecno

Ўйиннинг 10-дақиқасида ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Мората ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Политано мувозанатни тиклади. Ўйин якунига яқин захирадан майдонга тушган Мойзе Кин автоголга сабабчи бўлиб, рақиб жамоани ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Шундай қилиб, туринликлар илк 3-турда бир очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида 16-ўриндан жой олди. "Наполи" эса уч ўйинда 100 фоизлик натижа билан карвонбошилик қилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, "кекса сеньора" ўтган турда ҳам "Эмполи"га минимал ҳисобда мағлуб бўлган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Турсун Ғани
11/09/2021 23:36
Ювени атти қилдику бу Алегрре деган малун. Роналдуни қадрига етмади.
&
Турсун Ғани
11/09/2021 23:35
Ювени атти қилдику бу Алегрре деган малун. Роналдуни қадрига етмади.
&
Турсун Ғани
11/09/2021 23:35
Ювени атти қилдику бу Алегрре деган малун. Роналдуни қадрига етмади.