Россия - Туркия: Мантли трансляция

УЕФА Миллатлар лигаси учинчи тури доирасида Б3 гуруҳи етакчиси Россия Туркияни меҳмон қилади. Ушбу баҳс сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Баҳсни сиз билан Одилов Азизбек кузатиб борди.

  • 90+2'

    Туркиzда иккита ўзгариш. Сенол Гунеш ўрнини Юсуф Язижга бўшатиб берди, Бурак Йилмаз ўрнига Энес Унал майдонга тушди.

  • 90+1'

    Даниил Фомин баҳсни Андрей Мостовой ўрнига якунлаб қўяди.

  • 90'

    Матей Юг ўйинга икки дақиқа қўшиб берди.

  • 89'

    Россия бош мураббийи Станислав Черчесов яна бир ўзгаришни тайёрламоқда

  • 85'

    Учрашув ҳаками Хакан Чалханоглуга сариқ карточка кўрсатди.

  • 84'

    Майдоннинг қоқ марказида Артём Дзюбага қарши қўпол ўйналди. Йокушлу нохақ.

  • 83'

    Меҳмонларнинг навбатдаги штурмини рус ҳимоячилари қайтаришди.

  • 82'

    Туркияда яна бир ўзгариш. Кенан Караман ўрнини Адбулкадир Омурга бўшатиб берди.

  • 81'

    Махмут Текдемир майдонни тарк этди, унинг ўрнига Окай Йокушлу ўйинни якунлаб қўяди.

  • 78'

    Женгииииз Ундер! Туркиялик футболчи жарима майдони ташқарисидан супер зарба йўллади, дарвоза тўсини меҳмонлар жонига оро кирди.

  • 77'

    Меҳмонлар босимни орттиришмоқда. Жамоа сардори Артём Дзюба яна бир имкониятни қўлдан чиқарди.

  • 76'

    Россияда ажойиб имконият! Артём Дзюба ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўллади, бироқ дарвозабон ўз ўрнида.

  • 74'

    Озан Кабак тактик фол ишлатди ва сариқ карточка ишлаб олди.

  • 73'

    Туркия жарима зарбасини тепиш имкониятини қўлга киритди. Юқоридан етказиб берилган узатмадан сўнг Демираль чап оёқда зарба йўллади. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 70'

    Алексей Ионов эса ўрнини Андрей Мостовойга бўшатиб берди.

  • 70'

    Юрий Газинский гол муаллифи Антон Миранчук ўрнига майдонга тушди.

  • 70'

    Ҳужумдаги фол. Черишев ноҳақ.

  • 69'

    Россия қарши ҳужумдан сўнг бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ меҳмонлар ҳимоячилари ишончли ўйнади.

  • 67'

    Хакан Жалханоглунинг бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. Иккинчи бурчак тўпи ҳам муваффаққиятли чиқмади.

  • 66'

    Женгиз Ундер жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Шунин қийинчилик билан қайтарди. Турклар бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.

  • 64'

    Ионов ажойиб пасни голга айлантира олмади. Россиялик футболчининг саккиз метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 62'

    ГОЛ! (Туркия) Кенан Караман Мерих Демиралнинг пасини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирмоқда.

  • 61'

    Россия бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. Бироқ вазият қўлдан чиқарилди.

  • 59'

    Черчесов ҳам ўзгаришга қўл ўрди. Далер Кузяев майдонни тарк этди ва Денис Черишув унинг ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 56'

    Туркия  бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 53'

    Иккинчи таймни турклар ҳужумлар билан бошлашди. Озан Туфан яхшигина рейд кўрсатишга уриниб кўрди.

  • 51'

    Туркиядан жавоб ҳужуми. Бурак Йилмаз боши билан Шунин қўриқлаётган дарвоза томон йўллаган зарбасига сантиметрлар етишмади.

  • 50'

    Антон Миранчукдан ажойиб зарба! Дарвоза бурчагига йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 49'

    Бироз олдин майдонга тушган Женгиз Ундер қўпол ўйини учун учрашув ҳаками Матей Юг томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

  • 46'

    Туркия бош мураббийи Сенол Гунеш иккинчи таймни ўзгариш билан бошлади. Эфежан Каража ўрнини Женгиз Ундерга бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 45'

    Матей Югнинг биринчи таймни якунлаб берувчи ҳуштаги чалинди.

  • 43'

    Хакан Чалханоглунинг Йилмаза узатмаси ноаниқ чиқди. Россия навбатдаги ҳужумни ташкил этишга уриниб кўради.

  • 42'

    Хакан Чалханоглунинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Меҳмонлар бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритишди.

  • 40'

    Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб тенглашди. Андрей Семенов жарима майдонига яқин жойда қўполлик ишлатди, Матей Юг эса футболчини сариқ карточка билан жазолади.

  • 40'

    Магомед Оздоевнинг 18 метрлардан йўллаган зарбани ҳимоячилар қайтаришди.

  • 36'

    Озан Табак чап қанотда россялик вингерни тўхтатиб қолди. Жарима зарбасини Жирков амалга оширади.

  • 35'

    Далер Кузяев Дзюбадан ажойиб пасни қабул қилиб олди, бироқ унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

  • 34'

    Демираль хатосидан сўнг Миранчук тўпни эгаллаб олди ва Артём Дзюбага пас берди. Россиялик ҳужумчининг зарбасига эса куч етишмади.

  • 28'

    ГОЛ! Антон Миранчук Зобнин томонидан ўнг қанотдан узатиб берилган узатмани голга айлантирди.

  • 27'

    Ўйиндаги дастлабки сариқ карточка. Махмут Текдемир Ионовга қарши қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 23'

    Юрий Жирков узатиб берган жарим зарбасини туркияликлар осонлик билан бартараф этишди.

  • 23'

    Зеки Челик қўпол ўйнади. Россия жарим тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 22'

    Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика 61% - 39% мезбонлар фойдасига.

  • 20'

    Караваев Ионовга ажойиб пас берди, бироқ туркиялик ҳимоячи Мерас аниқ ўйнади.

  • 16'

    Юрий Жирков чап қанотдан ҳужум ташкил этишга уриниб кўрди, бироқ Челик ишончли ўйнади.

  • 13'

    Россия яна бир бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди, аммо туркиялик ҳимоячилар аниқ ҳаракат қилишди.

  • 11'

    Ортда қолган 10 дақиқада мезбонлар устунлик қилишмоқда, бироқ рақиб ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишмоқда.

  • 4'

    Россия бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. Бироқ мезбонлар имкониятдан фойдалана олишмади.

  • 3'

    Мерих Демираль Артем Дзюбага қарши қўпол ўйнади, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 1'

    Артем Дзюбанинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 1'

    Россия ўйинни бошлаб берди.

  • 0'

    Ўйинни словениялик арбитр Матей Юг бошқариб боради.

  • 0'

    Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари. Сизларни эътиборингизга Россия - Туркия ўртасида бўлиб ўтадиган матнли эфиримизни хавола қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!