Россия Аргентина билан Москвада, Испания билан эса Санкт-Петербургда ўйнайди
Ads

Аргентина футбол ассоциацияси ўзининг расмий сайти орқали 11 ноябрь куни бўлажак мундиал мезбони ҳисобланган Россия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишини тасдиқлади. Ушбу баҳс Москвадаги муҳташам “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.

Орадан 3 кун ўтиб эса Лионель Месси бошчилигидаги жамоа Африка қитъаси етакчиси ҳисобланган Нигерия термасига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин “Краснодар” стадионида бўлиб ўтади.

Айнан шу куни Россия Санкт-Петербург шаҳрида Испания терма жамоасига қарши баҳс юритади.