Россия драматик беллашувда ғалабани сақлаб қола олди

УЕФА Миллатлар Лигаси Б лигасида 2-тур баҳслари бошланди. Венгрия ва Россия жамоалари ўртасидаги баҳс меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, даставвал 3 та гол фарқини юзага келтирган Черчесов шогирдлари учрашув якунигача ўз дарвозаларидан 2 та тўп олиб чиқди. 

Шу тариқа, иккита турда 100 фоизлик натижа қайд этган россияликлар гуруҳнинг якка пешқадамига айланиб олди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 84'

    Венгрияликлар яхши имкониятдан фойдалана олмади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 82'

    Собослаи ўрнига Сжери майдонга тушди.

  • 81'

    Қанотдан узатилган тўпга Гулачи ўз вақтида чиқиб борди.  

  • 78'

    Юрий Жирков қарши ҳужумда тўпни йўқотди. Яхши вазиятга чиқиб борган эди.

  • 76'

    Голдан руҳланган венгрияликлар яна олдинга ташланишмоқда.

  • 71'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Венгрия ҳисобни қиқартирди. Мана сизга интрига.

  • 67'

    Собослаининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 67'

    Миранчук ўрнига Газински майдонга тушди.

  • 65'

    Венгрияда ғалабага бироз умид уйғонди. Улар ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.

  • 62'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шалаи бирга-бир вазиятда Шуниннинг бўйидан тўпни ташлаб қўйди. Ҳимоячиларнинг қўпол хатоси.

  • 61'

    Шунин тўпга чиқишда умуман адашмаяпти. 

  • 58'

    Россия қарши ҳужумларни пойламоқда.

  • 55'

    Бурчак тўпига чиқиб келишда дарвозабон яна яхши ҳаракат қилди.

  • 54'

    Венгрия русларни қамал ҳолатига тушириб қўйишмоқда. Аммо вазиятлар хавфли эмас.

  • 52'

    Холендер бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Зарба ўхшамади.

  • 50'

    Ионов ажойиб тарзда қочиб бориб, тўпни Дзюбага ошириб берди. Ҳимоячилар улгуриб қолишди.

  • 49'

    Шигер ўрнига Кальмар майдонга тушди.

  • 47'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дзюбанинг 100 фоизлик узатмасини Фернандес осонликча дарвозага йўллади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа ҳам қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 42'

    Шигер огоҳлантирилди. Хавфли ўйин.

  • 41'

    Ионов офсайдда қолиб кетди. Акс ҳолда, улар яна бир қарши ҳужумни голга айлантиришлари мумкин эди.

  • 39'

    Россия ташаббусни рақибга топшириб қўйган. Ўзи эса хотиржам ўйнамоқда. Имконият бўлса, яна гол уришга қарши эмас.

  • 33'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Оздоев ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди. Ҳимоячилардан қайтган тўп хотиржам дарвозага жойлаб қўйилди.

  • 32'

    Венгрияликлар тўп назорати орқали бир нечта яхши вазиятлар яратган бўлсалар ҳам улардан фойдаланишда оқсашмоқда.

  • 29'

    Шалаининг узатмаси Шуниннинг қўлларига борди. 

  • 26'

    Собослаининг узатмасига шериклари кўнгилдагидек зарба бера олмади. Тўп тўғри Шуниннинг қўлларига бориб тушди.

  • 25'

    Роман Зобнин очиқчасига ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди. Ўтиб кетаётган венгриялик ҳужумчини у қўллари билан тўхтатиб қолди.

  • 23'

    Марио Фернандес қанотдан узатилган навбатдаги тўпни қайтаришга эришди.

  • 22'

    Венгрия яхши вазиятга эга бўлди. Қанотдан узатилган тўп ҳимоячилардан қайтди. Ҳужумчи эса уни дарвозага жойлаб қўя олмади.

  • 21'

    Венгрия тўпни назорат қилмоқда аммо руслар қарши ҳужумларда хавфлироқ ўйнамоқда ва кўпроқ вазиятларга эга бўлмоқда.

  • 19'

    Собослаининг узатмасини ҳимоячилар ўқиди. Тўп узоқлаштирилди.

  • 15'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Антон Миранчук ҳисобни очмоқда. Кузяевнинг узатмасини ҳам таъкидлаш жоиз.

  • 12'

    Шунин яна бир вазиятда ажойиб тарзда тўпга чиқиб келди. Акс ҳолда, Шалаи голу риши мумкин эди.

  • 10'

    Венгрия тўп назоратини ўз қўлида ушлаб турибди.

  • 7'

    Шунин тўпга чиқишда жуда аниқ ўйнади ва вазиятни бартараф этди.

  • 5'

    Миранчук бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарбада адашди. Гол учун жуда яқин келинди.

  • 3'

    Венгрия хавфли жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимояга ёрдамга келган Дзьюба уни қайтаришга эришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонда саф тортишди. Мадҳиялар янграмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!