Россия футбол иттифоқи фахрий президенти Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги дебютини омадсиз деб баҳолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги илк ўйинида омадсиз старт олди, ҳозирча қувониш учун жиддий сабаб йўқ. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи фахрий президенти Вячеслав Колосков фикр билдирди.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Колумбияга қарши майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу беллашув ўзбекистонликлар учун жаҳон чемпионатлари тарихидаги биринчи расмий ўйин бўлди.

"Бу ерда кўп нарса дейиш қийин, дебют омадсиз чиқди. Колумбия терма жамоасига ютқазишди, учта гол ўтказиб юборишди, шу боис ҳозирча хурсанд бўладиган ҳолат кўринмаяпти, — деди Колосков. — Албатта, уларда имкониятлар бўлди, ўйин ташкилоти ёмон эмасди, лекин уларга “виват” дейдиган даражада эмас. Олдинда яна икки ўйинлари бор, курашни давом эттиришади, албатта".

Гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси 23 июнь куни Португалияга қарши майдонга тушади, 28 июнь куни эса ДР Конго жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтмоқда. Мусобақа 19 июль куни якунланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
18/06/2026 20:31
алам килаяпдими?