Россия жамоалари бу мавсум еврокубоклар гуруҳ босқичида фақатгина 1 та ғалаба қайд этди

Россия премьер-лигаси клублари жорий мавсум еврокубокларда муваффақиятсизликка учради.

Россиянинг 4 та клуби Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси гуруҳ босқичларида иштирок этди. Аммо уларнинг фақатгина биттаси плей-оффга йўл олди холос.

“Зенит”, “Краснодар” ва “Локомотив” ЕЧЛда қатнашди. Питер ва Москва клублари ўз гуруҳларида сўнгги ўринда қолиб кетди ва еврокубокларни тарк этди. Гуруҳда 3-ўринни қўлга киритган “Краснодар” курашни Европа лигасида давом эттирадиган бўлди. Европа лигасида иштирок этган ЦСКА гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

РПЛ клублари бу мавсум еврокубоклар гуруҳ босқичида жами 24 та ўйин ўтказди ва 9 та дуранг, 14 та мағлубият қайд этишди. Фақатгина 1 та ўйинда ғалаба қўлга киритилди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!