Россия клуби “Насаф”га қарши ўйнашини эълон қилди

Россия Премьер-лигаси вакили “Факел” қишки танаффусдан Туркияда учт ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Варонежликлар ўқув-машғулот йиғини давомида жами 13 та синов-назорат учрашувида майдонга тушиши белгиланган.

Бош мураббий Сергей Ташуев шогирдлари янги йилдаги илк учрашувини 15 январда Озарбайжоннинг “Сабаил” клубига қарши ўтказади. Кейинги баҳс тўрт кундан кейин Қаршининг “Насаф” жамоаси билан бўлади.

“Факел” жамоаси Туркияда мазкур икки учрашувдан ташқари Россия, Словения, Жанубий Корея ва Қозоғистон футболчилари билан ҳам куч синашади.

Воронеж шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган “Факел” Россия Премьер-лигасида 11-ўринни эгаллаб турибди. “Насаф” эса, Ўзбекистгн Суперлигасини иккинчи ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!