Россия клуби ўзбек футболчиларини йиғинга олиб кетди

TIGGO 2 PRO

Россия футболини ёритаётган манбалар “Рубин” чемпионатнинг иккинчи қисми олдидан бир гуруҳ футболчилар, хусусан, ўзбекистонлик легионерлар – Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев билан хайралашиши ҳақида хабар тарқатган эди.

Ҳозирча бу хабарлар тасдиғини топгани йўқ.

“Рубин”  янги йилдаги илк ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Белек шаҳрида ўтказади. Клуб мутасаддилари 26 январга қадар давом этадиган машғулотларда қатнашадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, таркибда ҳар икки легионеримиз – Рустам Ашурматовга ҳам, Умарали Раҳмоналиевга ҳам жой берилган.

Умумуй рўйхат билан танишинг.

Дарвозабонлар:

Евгений Ставер, Артур Нигматуллин, Никита Корец.

Ҳимоячилар:

Егор Тесленко, Рустам Ашурматов, Игор Вуячич, Руслан Безруков, Алексей Грицаенко, Илья Рожков, Дмитрий Кабутов, Константин Нижегородов, Рамиль Калмурзин.

Ярим ҳимоячилар:

Угочукву Иву, Александар Юкич, Богдан Йочич, Александр Ломовицкий, Марат Апшацев, Олег Иванов, Александр Зотов, Велдин Ходжа, Никола Чумич, Валентин Вада, Умарали Раҳмоналиев, Никита Васильев.

Ҳужумчилар:

Мирлинд Даку, Касра Тахери, Жоэль Фамейе, Энри Мукба, Марвин Чуни, Дардан Шабанхаджай.

“Рубин” Россия Премьер-лигасида 18-турдан кейин 26 очко жамғарган ҳолда, мусобақа жадвалининг саккзинчи поғонасида бормоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!