Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Россия клублари Шомуродов учун сарфланган пулга Машариповни ҳам олишлари мумкин. Бироқ "Пахтакор" бунга кўнмайди

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 4

Футболчининг ўзи Россияда бемалол ўйнаб кетишини айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов "Футбол ТВ" телеканалидаги “Offside” кўрсатувида хориждан таклиф ва ўзининг трансфери борасида гапирди.

- Хориждан таклифлар бор. Лекин трансфер нархим жуда баланд. Клубим трансферимни катта қилиб қўйган. Жамоага кераклигим учун улар мени қўйиб юборгиси келмаяпти...

Жалолиддин Машарипов: "Навбаҳор" футболчилари Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнай олади

2751582805730

Трансфер нархим? Менимча, 2 миллион (доллар/евро)дан ошиқроқ бўлса керак. Масалан, мени Россия клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Лекин улар бунақа пул беришмайди. Россияликлар бу суммага Бразилиядан футболчи олиб келишади.

Элдор Шомуродов 200-300 минг (доллар/евро)га кетгандир. Бунақа пулга россияликлар мени ҳам олишлари мумкин. Лекин "Пахтакор" кўнмайди. Трансферимда белгиланган нархни тўлашса, уни оқлайман. Бироқ уларнинг хаёлида ўзбекларда бунақа кучли футболчи йўқ. Айбимиз жаҳон чемпионатига чиқмаганимиз. Мундиалга борсак, ҳаммаси ўзгаради.

Жалолиддин Машарипов: Абрамов сизга шунақа “дух” берадики, сиз “Барселона”ни ютасиз

5551573742364

Осиёда "Пахтакор" белгилаган суммани берадиганлар бор. Аммо, мен ўзим у ерларга боришни хоҳламаяпман. Бемалол Россияда ўйнай оламан. Шунинг учун Европага кетишни истайман, - деди Жалолиддин Машарипов.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ