Россия Кубоги. Ҳожимат Эркинов захирадан майдонга тушган учрашувда жамоаси осон ғалабани қўлга киритди

Россия Кубоги гуруҳ босқичи доирасида "Сочи" ҳамда "Торпедо" жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Ҳамюртимиз Ҳожимат Эркинов мазкур беллашувнинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушди ва ўз ҳисобига гол ёки ассист ёздириб қўя олмади. 

Шу тариқа, "Торпедо" "D" гуруҳида очколари сонини 3 тага етказиб олган ҳолда, 3-ўринга кўтарилиб олди. Қуйида гуруҳдаги вазият билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

photo_2022-09-14_18-53-26

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!