Россия кубоги. Легионеримиз майдонга тушмаган баҳсда "Нижний Новгород" пенальтилар сериясида зафар қучди
Россия Кубоги 2-тур учрашувларига старт берилди. Биз учун аҳамиятлиси, бугун легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳаракат қилаётган "Нижний Новгород" ўз ўйинини ўтказди.
Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Пенальтилар сериясида эса омад нижний новгородликларга кулиб боқди - 5:3. Шу тариқа, серияда ғалаба қозонган жамоа 2 очко эгасига айланди.
Бу беллашувда ҳамюртимиз захирада қолдирилди. Бош мураббий унга дам олиш имконини тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги турда Йўлдошев жамоасига "Краснодар"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин 28 сентябрь санасига белгиланган.
Фикрлар