Россия кубоги. Легионерларимизнинг куни ёхуд "Акрон", ЦСКА ва "Рубин"дан ғалаба, футболчиларимиз эса голларда иштирок этишди

Россия кубогида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. "Акрон" "Зенит" устидан зафар қучган бўлса, ЦСКА "Ахмат"ни таслим қилди. "Рубин" ҳам 3 очкони қўлга киритди. 

"Акрон" - "Зенит" баҳисда дастлаб меҳмонлар ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм бошида Тимошенко имкониятларни тенглаштириб қўйди. Пенальтилар сериясида мезбонларнинг қўли баланд келди. Эсанов эса асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракатланди. Шу билан бирга, серияда 11 метрлик жаримани аниқ амалга оширди. 

Шу гуруҳдан ўрин олган "Рубин" 2 та гол фарқи билан "Факел"ни таслим қилди. Ашурматов ва Раҳмоналиев бошланғич таркибга киритилди. Иккала футболчимиз ҳам иккита голда иштирок этишди, лекин уларнинг ҳисобига ассист ёзилмади. 

Гуруҳдаги ҳолат:

"Рубин" - 6 очко 

"Зенит" - 6 очко

"Акрон" - 6 очко

"Факел" - 0 очко

ЦСКА сафарда "Ахмат"га қарши ўйнаб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Файзуллаев захирадан майдонга тушди ва жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди. Шу билан бирга, ЦСКА грууҳда иккинчи ўринга чиқиб олди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!