Россия кубоги. "Родина" - "Спартак" Москва: Ўрунов дебют голини урди! LIVE 1:5 (матнли трансляция)

  • 90'

    Учрашув ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    "Спартак"нинг бурчак зарбаси қайтарилди. Жарима майдони ташқарисида Ўруновдан чиройли ҳаракатлар.

  • 83'

    Понсенинг узатмасини шериклари тушунмади, чоғи.

  • 80'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Понсе ҳам ўз голини уриб олди.

  • 75'

    Ўйин ҳамон москваликлар устунлигида давом этмоқда.

  • 71'

    Крал ўрнига Умяров майдонга тушди.

  • 69'

    "Родина" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси анча ноаниқ чиқди.

  • 68'

    Салников Максименкога жавоб қайтарди. Жикиянинг зарбаси ўта хавфли чиққанди.

  • 67'

    Максименко ажойиб сейв амалга оширди. Акс ҳолда, ҳисоб қисқариши мумкин эди.

  • 66'

    Малцевнинг зарбаси анча хавфли чиқди. "Родина" фаоллик намойиш этмоқда.

  • 62'

    Зобнин ўрнига Понсе майдонга тушди.

  • 61'

    ГОЛ! Абдусаламов "Родина" номидан жавоб берди. Тан олиш керак, чиройли зарба бўлди.

  • 59'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зобнин ҳам гол урмоқда. Москваликлар голлар шоуси уюштирмоқда.

  • 56'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Айртон ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.

  • 53'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Остон Ўрунов бир ўзи 2 та рақибдан ўтиб, дарвозага супер зарба йўллади. Дарвозабон ожиз.

  • 51'

    "Спартак" ҳимояси тез-тез безовта қилиб турилибди. Қуйи дивизион вакиллари шунчаки мағлубиятни тан олмоқчи эмас.

  • 49'

    Айрапетян сариқ карточка олди.

  • 47'

    Тайм аввалида "Родина" ҳужумга ўтди. Аммо вазият гол билан якунланмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Бакаевнинг финти чиройли чиқди. Аммо жарима майдонига узатган тўпи ўхшамади.

  • 43'

    "Родина"нинг жарима зарбаси ўхшамади.

  • 40'

    "Родина" ҳужумлар уюштира бошлади.

  • 38'

    Гол уриб олгач москваликлар темпни туширди.

  • 35'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зобниннинг ажойиб узатмасидан сўнг Соболев дарвозани ишғол қилди.

  • 34'

    "Родина"нинг бурчак зарбасини Жикия қайтарди.

  • 30'

    Жарима майдони марказига узатилган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 28'

    "Спартак" ҳужумда. Ўрунов орқароқда рақиб қарши ҳужумларидан огоҳ бўлб турибди.

  • 26'

    Ўруновнинг узатмасига шериклари етиб бора олмади. Дарвозабон Сальников ўз вақтида тўпга чиқиб келди.

  • 23'

    "Спартак" тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 20'

    Кралнинг олис масофадан берган зарбасини "Родина" посбони қайтаришга эришди.

  • 18'

    Абдусаламов "Родина" ҳужумини якунлашга кечикди. Тўп "Спартак" футболчилари томонидан олиб қўйилди.

  • 18'

    Москваликларнинг яна бир бурчак зарбаси ўхшамади.

  • 16'

    Кокориннинг узатмасидан сўнг Жикия берган зарба дарвозага аниқ борди. "Родина" посбони тўпни ушлаб олди.

  • 15'

    Ўруновнинг фаоллиги эвазига "Спартак" тўпни олиб қўйди.

  • 14'

    Ўрунов таянч ярим ҳимоячиси вазифасини яхши ўтамоқда.

  • 11'

    Айртон тиббий ёрдам қабул қилмоқда.

  • 10'

    Абдусаламовнинг узатмасини "Спартак" ҳимоячилари зарарсизлантирди.

  • 9'

    Жарима зарбасидан қайтган тўпни Жикия дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ. Тўп йўл-йўлакай ҳимоячиларга ҳам тегиб олган экан.

  • 6'

    "Родина" кучли рақибга қарши ўйинга яхши тайёрлангани кўриниб турибди.

  • 4'

    Зобниннинг ўнг қанотдан узатган тўпи ҳимоячиларга қийинчилик туғдирмади.

  • 2'

    Дастлабки ҳужум кутилмаганда "Родина"да. Волковнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 1'

    Учрашув бошланди.

  • 0'

    Барча нарса ўйин бошланишига шай.

  • 0'

    Россия кубоги баҳсларига хуш келибсиз. Ҳамюртимиз Ўруновнинг ўйинини бирга кузатиб борамиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!