Россия кубогида ўзбек дербиси бўлиши мумкин эди, агар...
Ads

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Москвадаги “Спартак” стадионида Россия кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Томбов” ҳамда “Крилья Советов” жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.

Бироқ, самараликлар сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Виталий Денисов бугунги баҳсда иштирок этмайди. Берилган маълумотларга қараганда ўзбекистонлик футболчининг кичик жароҳати мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, "Тамбов" сафидаги яна бир ҳамюртимиз Вагиз Галиулин эса мавсум бошидаёқ жиддий жароҳат олган ва узоқ муддатга сафдан чиққан эди.

Агар юқорида тилга олинган футболчиларимиз сафда бўлишганида балким бугун биз Москвада ўзбек дербисини гувоҳи бўлишимиз ҳам мумкин эди.