Россия матбуоти: Шомуродов мавсум сўнггигача "Ростов"да қолмоқчи!

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби форварди Элдор Шомуродов "Ростов"дан кетмоқчи эмас, деб хабар бермоқда Россиянинг "Бизнес Online" нашри.

Манбага кўра, ҳужумчи жамоада мавсум якунига қадар қолиб, Европа чемпионлар лигасига чиқиш учун ёрдам бермоқчи. Шу қаторда, ҳамюртимиз ўз олдига РПЛ тўпурари бўлиб, кейин Европага йўл олишни мақсад қилгани ҳам таъкидланган.

Фақатгина, катта маблағ эвазига унинг трансферини сотиб оладиган жамоа чиқса, у кетиши мумкин, аммо ҳозирда, бундай таклифлар йўқ!

Аввалроқ, футболчига "Шальке" клубидан қизиқиш бўлгани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов Россия чемпионатининг жорий мавсумида 19 та учрашув ўтказиб, 10 гол урди ва тўпурарлар рўйхатида фақатгина, Артём Дзюбадан битта голга ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фк сурхон
13/01/2020 07:30
Элдор ертароқ кетишинг керак еди