Россия премьер-лигаси: Бу мавсум Москва ҳамда Санкт-Петербургда ўйинлар ўтказилмаслиги мумкин

Россия премьер-лигасининг аксарият клублари Россия футбол иттифоқи ва премьер-лига раҳбариятига мавсумнинг қолган қисмини 4 та шаҳарда ўтказишни таклиф қилишмоқда.

Россиялик журналист Сергей Егоровнинг хабар беришича, РПЛ ўйинларининг қолган қисми Грозний, Краснодар, Ростов ва Сочида ўтказилиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу ўйинлар катта эҳтимол билан мухлисларсиз ўтказилади.

Юқоридаги таклиф бугун Россия футбол иттифоқига юборилиши кутилмоқда.

Айни дамда РПЛда 2 нафар ҳамюртимиз - Элдор Шомуродов ("Ростов") ва Остон Ўрунов ("Уфа") тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!