Россия премьер-лигаси. Ҳожимат Эркинов жамоаси янги бош мураббий номини эълон қилди

Россия премьер-лигаси вакили Москванинг "Торпедо" жамоаси янги бош мураббий номини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, эндиликда пойтахт клубига Андрей Талалаев устозлик қилади. Аввалги бош мураббий Николай Ковардаев эса "Торпедо 2" жамоасига қайтади ва ўша жамоада фаолиятини давом эттиради. 

Маълумот ўрнида, ҳамюртимиз Ҳожимат Эркинов тўп тепадиган "Торпедо" айни пайт РПЛ турнир жадвалида 6 очко билан сўнгги поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!