Россия премьер-лигаси. Икки легионеримиз жамоаси ўз ўйинини ўтказади

Бугун Россия чемпионати 10-тур учрашувлари старт олади. Унда ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп тепадиган "Урал" жамоаси ўз ўйинини ўтказади.

Жамоа уйида "Ахмат" клубига қарши саф тортади. Учрашув 14:00 да старт олади ва "Матч Премьер" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Шунингдек, яна бир легионеримиз Ҳожимат Эркинов ҳаракат қиладиган "Торпедо" ҳам бугун майдонга тушади.

16:00 да бошланадиган "Торпедо" - ЦСКА учрашуви "Матч Премьер" телеканали орқали жонли намойиш этилади. Шу тариқа, бугун 10-тур ўйинлари бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
араббаевич давлат
17/09/2022 13:29
Легионерларимизга факат галаба тилаб коламиз.