Россия Премьер-Лигаси. “Ўзбек дербиси”да Шомуродов заҳирада қолди
Ads


Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Россия Премьер-Лигаси 4-турида “Анжи” – “Ростов” қарама-қаршилиги бўлиб ўтади.

Яхши биласиз, “Анжи” сафида Вадим Афонин, “Ростов”да эса Элдор Шомуродов фаолият олиб бормоқда. Шу боис, биз ушбу қарама-қаршиликни “ўзбек дербиси” деб атаган эдик.

Ҳар иккала жамоа мураббийлари ушбу ўйинда майдонга тушадиган футболчилар номини эълон қилди. Жумладан, Афонин ўйинни асосий таркибда бошласа, Элдор заҳирада қолдирилди.

«Анжи»: Солосин, Полуяхтов, Мусалов, Тетрашвили, Фибель, Брызгалов, Афонин, Хубулов, Маркелов, Яковлев, Мамтов.

Заҳира: Будаков, Шлеев, Багаев, Хадарцев, Данченко, Липартия, Иеч, Базелюк, Долгов, Лескано.

«Ростов»: Песьяков, Паршивлюк, Мевля, Устинов, Ингасон, Вилюш, Гацкан, Калачёв, Юсупов, Байрамян, Дядюн.

Заҳира: Абаев, Гошев, Бобен, Киреев, Зуев, Могилевец, Думбия, Маер, Кинтеро, Эззатоллахи, Шомуродов.