"Россия Қаҳрамони" унвонига Ҳабиб Нурмагомедовдан кўра, Емельяненколар муносибми?

  • 23 ноябрь, 2020, 10:22
  • 0
  • MMA

Россиялик ММA жангчиси Aлександр Емельяненко енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга “Россия Қаҳрамони” унвонини бериш ташаббуси тўғрисидаги ўз фикрларини  “Vseprosport” нашрига баён этди.

- У ажойиб, ММА учун кўп иш қилди. Жуда зўр хизматларни амалга оширди. Aммо бу борада кимгадир “Россия Қаҳрамони” унвонини берадиган бўлсангиз, унда биринчи навбатда Емельяненко фамилияси туради.

- Қайси бирингиз, сир бўлмаса?

- Аҳамияти йўқ. Биз асосчи  ва биринчи чемпионлармиз. Фёдор сўзсиз ҳаммадан олдинда эди ва ҳали ҳам ишлашни давом эттирмоқда.

- Aгар, Ҳабиб фаолиятини давом эттирса, мукофот олиш эҳтимоли юқори бўлармиди?

- У эрта кетишини эълон қилди. Нурмагомедов ўзининг энг юқори чўққисида ва катта натижаларга эришди. Бир йилда иккита жанг ўтказди. Ваҳоланки, яна 10 марта жанг қилиши мумкин эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!