Россия сафарда Словенияни енгди (видео)

ЖЧ-2022 саралаши Европа минтақаси “Н” гуруҳининг 8-турида Россия сафарда Словения меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган ўйин 1:2 ҳисобида русларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни меҳмонларга ғалаба келтирган голларга Игорь Дивеев (28') ва Георгий Жикия (32') муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона жавоб тўпини эса Йосип Иличич (40') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию