Россия Суперкубоги. Денисов ва Галиулиннинг жамоалари "Нижний Новгород"да беллашадиган бўлди

Россия Суперкубоги учун баҳс нейтрал стадионда ўтадиган бўлди.

«Спорт-Экспресс» нашри тарқатган хабарга кўра премьер-лига чемпиони «Локомотив» кубок соҳиби «Тосно»га қарши «Нижний Новгород»даги стадионда баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда иштирок этувчи ҳар иккала жамоа таркибида ҳам ўзбекистонлик футболчилар мавжуд. Виталий Денисов “Локомотив” шарафини ҳисоя қилса, Вагиз Галиулин “Тосно” аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!