Россия Суперкубоги. "Зенит" ўз майдонида "Спартак"ни тор-мор келтирди
"Зенит" ва "Спартак" жамоалари ўртасидаги Россия Суперкубоги учун беллашув ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Иван Сергеев шедевр голи билан ҳисобни очди, унинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг юқори бурчагидан жой олди. Шундан кейин Мальком, Вендель ҳамда Матео Кассьерра ўз исмини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Зенит" Суперкубокка ҳам эга чиқди. Москваликлар футболчиси Остон Ўрунов мазкур баҳс қайдномасига киритилмади.
Фикрлар