Россия терма жамоаси ўз ўйинини Саранскда ўтказиши мумкин

CHERY AUTO

Хабарларга кўра, Россия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини Саранскда бўлиб ўтиши мумкин.

Tecno

Санкция сабаб халқаро мусобақаларда қатнаша олмаётган руслар фақатгина ўртоқлик ўйинлари билан чегараланмоқда. Сентябрь ойида Россия терма жамоаси Қатар ва Иордания терма жамоаларига қарши майдонга тушиши режалаштирилган. Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, айнан Иорданияга қарши баҳс Саранскда жойлашган "Мордовия Арена"да бўлиб ўтиш эҳтимоли бор. Учрашув 4 сентябрь санасига белгиланган.

Маълумот учун, Иордания терма жамоаси аллақачон Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган. Жамоа ҳозирда ФИФА рейтингида 64-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!