Россия терма жамоаси собиқ дарвозабонида коронавирус аниқланди

Россия терма жамоаси собиқ дарвозабони Владимир Габуловда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда "ВсёПроСпорт" нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 36 ёшли посбон Шимолий Осетиянинг Моздок шаҳрида даволанмоқда. У айни дамда “Олимп” клуби директорлар кенгаши раиси ҳисобланади. Айнан касаллик сабаб у жамоаси иштирокидаги бир нечта учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Маълумот учун, Габулов фаолияти давомида "Динамо", "Алания", ЦСКА, "Анжи", "Арсенал" Тула  ва "Брюгге" клубларида тўп сурган, фаолиятини эса 2018 йилнинг ноябрида якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!