Россия терма жамоаси Тошкент ва Бишкекда ўтадиган турнирда қатнашмайдими?

Россия оммавий ахборот воситалари мамлакат терма жамоаси Марказий Осиё чемпионати (CAFA)да катта эҳтимол билан қатнашмаслиги борасида ёзишмоқда. Бу ҳақда таниқли мутахассис Алишер Никимбаев Телеспорт телеграм каналига таяниб хабар берди.

Россия футбол иттифоқи турнирда иштирок этиш учун шартномани 31 мартгача имзолаши керак эди. Аммо бу ҳали ҳам амалга ошмаган.

Келаси ҳафта бошида CAFA турнири иштирокчиларининг якуний рўйхатни эълон қилиши ва таклиф этилган икки меҳмоннинг бирини Уммон жамоаси эгаллаши кутилмоқда. Иккинчисини Россия банд қилганди. Аммо улар мусобақада қатнашишдан бош тортса, альтернатив вариант борлиги айтилмоқда.

Равшан Эрматов Россия терма жамоасининг иштироки CAFA турнирига нима бериши ҳақида гапирди

photo_2022-11-20_21-57-39

Ўзбекистон, Эрон, Россия иштирок этадиган CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтиши маълум қилинди

Уммон терма жамоасининг турнирдаги иштироки қизиқ, чунки Ўзбекистон терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаш турнирига қуръа ташлаш маросимида биринчи саватчага кўтарилиш учун ушбу рақиб билан курашига бевосита таъсир ўтказади.

Олдинроқ, 9-21 июнь кунлари Бишкек ва Тошкент шаҳарларида футбол бўйича Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) чемпионати ўтказилиши борасида хабар бергандик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
А689 НМ
14/04/2023 23:11
Россия иштирок этмаса узини хуржинига зиён шундок хам уларни хеч каерга бирон турнирга хеч ким таклиф килаяпгани йук