Россия терма жамоаси собиқ футболчиси: Ўзбекистон ЖЧ-2026 плей-офф босқичига чиқа олмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Руслан Пименов Ўзбекистоннинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, мусобақада камида бир ғалабага эришишнинг ўзиёқ Ўзбекистон терма жамоаси учун катта ютуқ ҳисобланади.

"Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида бир марта ғалаба қозониши ҳам жуда яхши натижа бўлади. Ўзбек футболчилари ДР Конгога қарши ўйинда очко олишлари мумкин. Агар бундай бўлмаса ҳам, фожиа эмас, ҳеч қандай катта ҳалокат юз бермайди.

Ўзбекистон учун жаҳон чемпионатида иштирок этиш – биринчи тажриба. У муваффақиятсиз тугаши ҳам мумкин. Менимча, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 плей-офф босқичига чиқа олмайди. Португалия ва Колумбия ҳозирча мутлақо бошқа даражада туради", – дея таъкидлади Пименов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!