Россия УЕФА коэффициентлар жадвалида Португалияни сезиларли тарзда ортда қолдирмоқда
Ads

Жорий ҳафта бўлиб ўтган еврокубоклар плей-офф дастлабки учрашувларидан сўнг УЕФА коэффициентлар жадвалида Россия ўзидан бир поғона пастда бораётган Португалия билан фарқни янада ошириб олди.

Айтиш керакки, Европа лигасининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган баҳсларда Москванинг “Локомотив” клуби сафарда Франциянинг “Ницца” жамоасини 3:2 ҳисобида енган бўлса, Москванинг бошқа бир жамоаси – ЦСКА ҳам меҳмонда Сербиянинг “Црвена Звезда” клуби билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Бунинг натижасида эса Россия ҳисобига яна 0,267 балл қўшилди ва умумий ҳисобда очколари 50,782 баллга етди.

Россияликлар айни дамда УЕФА коэффициентлар жадвалида 6-ўриндан мустаҳкам жой олишган. Улардан кейинги ўринни эса Португалия (45,748) бормоқда.

Маълумот учун, коэффициентлар жадвалида 6-ўринни эгаллаган мамлакатга 2018/19 ҳамда 2019/20 йилги мавсумларда Чемпионлар лигаси ва Европа лигасига 3тадан ўрин берилади.