Россияда ишлари юришмаган Жасур Жалолиддинов тез орада Европа клубига кўчиб ўтади

Миш-мишларга қараганда, иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов тез орада Европа клубларидан бирига кўчиб ўтади.

Айтиш керакки, ҳозирда аксарият Европа миллий чемпионатларида қишки трансферлар ойнаси ёпилган. Аммо Жасур “Локомотив” Москва билан имзолаган шартномасини аллақачон бекор қилган ва шу сабабли, у бўлажак жамоасига эркин агент сифатида истаган пайтида бориб қўшилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жалолиддинов дастлаб, “Локомотив” Москва сафига шов-шувли трансфер қилинди. Шундан сўнг, “темирйўлчилар” уни қайдномага ҳам киритмади ва “Тамбов”га ижарага бериб юборди. Лекин у ерда ҳам Жасурга имкон берилмади. Жалолиддинов айни дамда “Бунёдкор” сафида машғулотларда иштирок этмоқда.

Жасур Жалолиддиновга "Локомотив"га ўтишдан олдин А Серия вакили "Беневенто" ҳамда Туркиянинг "Бешиктош" клубидан ҳам жиддий таклифлар бўлгани маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!