Россиялик Дмитрий Бивол WBА чемпионлик камарини ҳимоя қилди
Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида (-79,3 кг) WBА жаҳон чемпионлик камари соҳиби Дмитрий Бивол Британияда бўлиб ўтган жанг оқшомида Крэйг Ричардсга қарши рингга кўтарилди. Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда Бивол 118-110, 115-114, 115-113 ҳисобида ҳакамлар қарори билан ғалабани қўлга киритди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Бивол бир қанча ўзбек боксчилари каби "Мир Бокса" компанияси билан ишлаб келмоқда. Шунингдек, у машғулотлар жараёнида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев билан ҳам спарринг жангларида иштирок этган.
                         
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар