Россиялик машҳур Денис Лебедевни жангга чорлаган ўзбек боксчисини биласизми? (Видео)
Профессионал боксда мағлуб бўлмаган ўзбекистонлик боксчи ҳақида эшитганмисиз? Мабодо бу борада хабарингиз бўлмаса, бироз маълумот бериб ўтамиз. Андижон бокси тарбияланувчиси Ғайрат Аҳмедов профи йўналишда бирор марта мағлуб бўлмасдан фаолиятини якунлаган. У ярим оғир вазн тоифасида 19 та жанг ўтказиб, 18 маротаба ғалаба қозонган ва бир марта дуранг қайд этган. Афсуски, қўлидан олган оғир жароҳат туфайли, бокс оламини эрта тарк этади.
Мазкур юртдошимиз ўз вақтида россиялик машҳур чармқўлқоп устаси Денис Лебедевни жангга чорлаган эди. Бу воқеа 2012 йил март ойида Москвада “TAF Fight” турниридан сўнг содир бўлганди. Мазкур мусобақа бир раунд бўлиб, 12 дақиқадан иборат эди. Ўшанда юртдошимиз мезбон Геннадий Максимовга қарши рингга кўтарилади ва уни мағлуб этади. Жанг якунлангандан сўнг, Аҳмедов ўша вақтда ярим оғир вазн тоифасининг WBA interim ва WBO intercontinental камари соҳиби Денис Лебедевни видео мурожаат орқали жангга чорлаганди. Қуйида буни ўзингиз томоша қилишингиз мумкин.
Ғайрат Аҳмедов ҳақида тез орада "Дебют" рукни орқали ҳам батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Фикрлар