Россиялик ММА намоёндаси Хабиб учун Тони Фергюсондан ҳам ҳавфли рақиб борлигини айтди

Россиялик яна бир ММА намоёндаси Aлександр Шлеменкони фикрига кўра, Хабиб Нурмагомедов учун Тони Фергюсонга нисбатан Жастин Гэтжини хавфлироқ, деб ҳисоблайди.

"Фергюсон Хабибни қандай мағлуб қилиши мумкин? Ностандарт ҳаракатлар туфайли. Aммо мен Нурмагомедов учун энг хавфли рақиб Жастин Гэтжи эканлигига ишонаман. Унинг жуда кучли, нокаут қилувчи зарбаси бор. Фергюсонда эса бундай эмас.

Тони бир зарба билан йиқитишга қодир эмас. Лекин шу билан бирга у тик турган ҳолатда жуда яхши ишлайди. Унинг тирсак зарбаси жуда хавфли. Қолаверса, “партер”да ҳам яхши ҳаракат қилади. Бу жанг жуда қизиқарли бўлади! ”, - деди Шлеменко.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!