Россиялик собиқ ҳужумчи Ўзбекистоннинг мундиалдаги имкониятларига баҳо берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия терма жамоаси ва Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги чиқишидан кутилмаларини баҳам кўрди.

“Уларнинг гуруҳи жуда мураккаб. Португалия ҳам, Колумбия ҳам, Конго ДР ҳам бор. Бу қийин бўлади, шунинг учун ҳатто плей-оффга чиқиш ҳам ўзбеклар учун ақл бовар қилмайдиган муваффақият бўлади", - дея собиқ ҳужумчининг сўзларини келтирмоқда Спорт24.

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. Учрашув 18 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Нуфузли турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!