Россиялик собиқ футболчи Шомуродов ва Файзуллаевни рус футболчиларини билан солиштирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия чемпиони бўлган «Спартак» (Москва)нинг уч карра ғолиби Игорь Ледяхов Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштирокини баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг илк турида Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

— Ўзбекистон учун жаҳон чемпионати-2026га чиқишнинг ўзи катта ютуқ, — деди Ледяхов. — Колумбияга қарши ўйинда улар унчалик ишонарли кўринмади, лекин барибир Ўзбекистонни ҳурмат қилиш керак, чунки улар тарихда илк бор мундиалга йўл олди.

— Ўзбекистон ҳозир Россия терма жамоасидан кучлироқ, деган фикрга қўшиласизми? — Ўйлашимча, ҳозирча икки жамоа бир-бирига яқин даражада, — дея давом этди мутахассис. — Ўзбекистонда футбол ривожланяпти, футболчилари Европа мусобақаларида иштирок этяпти. Биз эса ўзимиз қай даражада эканимизни аниқ баҳолай олмаяпмиз.

— Ўзбекистон терма жамоасидаги қайси юлдузлар сизда катта таассурот қолдирган? — Шомуродов бизда «Ростов» таркибида ўйнаган, Файзуллаев ЦСКАда бўлган. Лекин уларга жавоб бера оладиган футболчилар Россияда ҳам бор. Бизда истеъдодли йигитлар етарли, муаммо шундаки, уларнинг аниқ даражасини кўра олмаяпмиз, — дея таъкидлади Ледяхов.

Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!