"Ростов" - "Оренбург" 2:1 (видео)

Кеча Россия Премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Ростов" ҳамда "Оренбург" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

"Ростов-Арена"да кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги кичик ғалабани қўлга киритишди. 11-дақиқада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўзининг аниқ зарбаси билан учрашувда ҳисобни очишга эришди. Биринчи бўлим сўнггида эса Алексей Ионов орадаги фарқни оширишга эришди. Иккинчи тайм аввалида эса Жорже Деспотович бош билан рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Ростовликлар сафида Шомуродов беллашувни асосий таркибда бошлади ва 82-дақиқада захирага олинди. "Оренбург" таркибида эса яна бир юртдошимиз Вадим Афонин тўлиқ 90 дақиқа фаол ҳаракатланди.

Қуйида Шомуродовнинг киритган голини томоша қилишингиз мумкин:

Келгуси тур Валерий Карпин шогирдлари "Спартак"ни қабул қилишса, оренбургликлар эса Москвада ЦСКА меҳмони бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!