“Ростов” биринчи бўлиб Шомуродовни сотади

Россия премьер-лигасини бешинчи ўринда якунлаган “Ростов” ёзги трансферлар  вақтида биринчи бўлиб, етакчи футболчилар – Элдор Шомуродова ва Матиас Норманни сотишга қарор қилди.

 “Ростов” клуби жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун курашган эди. Премьер-лиганинг биринчи қисмида жуда кучли ўйин намойиш этган Валерий Карпин шогирдлари карантиндан кейин бор имкониятларни секин-аста қўлдан чиқарди ва мўлжаллаган мақсадига ета олмади. Ўзининг муҳим голлари билан “Ростов” ғалабаларининг калити бўлган Элдор Шомуродов карантин вақтида юқори спорт формасини ушлаб тура олмади ва унинг ўйинида пасайиш юзага келди. Асосий ҳужумчиси ярим йил давомида бирорта гол уролмаган “Ростов” карантингача бўлган муддатда жамғарилган очколар ҳисобига Европа Лигасига илиниб қолди холос.

01A04b15675769335874_b

Пандемия туфайли қатор клубларда бўлгани каби “Ростов”да ҳам иқтисодий вазият ҳавас қилгулик эмас. Жамоа Ростов вилояти маъмуриятидан етарли маблағ  билан қўллб-қувватланмаётгани боис, клуб раҳбарияти маошлар босимини камайтириш ва трансферлардан пул ишлаш учун етакчи футболчиларини трансфер қилмоқчи.

Шомуродов ва Норманн “Ростов”нинг энг қиммат ўйинчилари ҳисобланади ва клуб раҳбарияти уларнинг трансферидан бошқа футболчилардан кўра, кўпроқ фойда олишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, ҳар икки футболчига Россия премьер-лигасидан ташқари, хориж клубларидан ҳам қизиқиш ва таклифлар бўлмоқда.

large (3)  

Хусусан, Элдор Шомуродов кейинги пайтда муваффақиятли ўйин намойиш эта олмаган бўлса-да, мутахассислар ҳамон унинг салоҳияти юқори эканига ва ҳали ўйини очилиб кетишига ишонч билдирмоқда. Ҳамюртимизга Москванинг қудратли клублари, Бельгия ва Германия чемпионатлари иштирокчиларидан жиддий қизиқишлар бор. Яқинда ростовликлар келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этадиган “Гент”нинг Шомуродов трансфери бўйича олти миллион евролик таклифини рад этганди.

Чунки, “Ростов” Шомуродов трансферидан 6 миллион евродан кўпроқ маблағ олишига ишонмоқда. Бу ҳақиқатга яқин. Чунки Россиянинг етакчи нашрларидан “Спорт Экспресс” газетаси ҳам ўзбекистонлик легионернинг трансфер суммаси кўтарилганини қайд этди.

1565794199_large  

“Кеча Шомуродов оддий ўзбек футболчиси эди. Ҳозир унинг хизмат нархи 15-20 миллион еврони ташкил қилади. Солиштирадиган бўлсак, Элдор “Спартак”нинг бирорта ҳужумчисидан кам эмас”, - деб ёзмоқда “Спорт Экспресс” газетаси.

Хуллас, яқинлашиб келаётган ёзги трансфер мавсуми анча қизийдиган кўринади ва тез орада Элдор Шомуродов фаолиятида ҳам жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!